"Бавария"га "Байер" футболчиси керак эмас

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти Леверкузеннинг “Байер” жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Брандтга ортиқ қизиқиш билдирмаяпти, дея хабар беради Kicker нашри.

Манбада ёзилишича, немис гранди раҳбарияти мавсум охирида тажрибали футболчини харид қилишни режалаштирмоқда. Брандт эса бу талабларга мос келмаган. Шунингдек, “Бавария” қанот ярим ҳимоячилари Франк Рибери ва Арьен Роббен билан шартномаларни узайтиришга умид қилмоқда.

Аввалроқ Брандт “Байер” билан келишувни узайтириши мумкинлиги маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!