Бечора Андреа Петкович!

Австралияда ўтаётган “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақада дунёнинг олтинчи рақамли теннисчиси чехиялик Каролина Плишкова учинчи даврада ўйнайдиган бўлди.

У мусобақанинг иккинчи даврасида бразилиялик Беатрис Хаддад Майюни ҳар иккала сетда 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Навбатдаги босқичда чехиялик теннисчи ҳамюрти Люси Шафаржова ҳамда руминиялик Сорана Кирстя ўртасидаги учрашув ғолибига қарши кортга чиқади.

Америкалик Лорен Дэвис “Australian Open – 2018”да германиялик  Андреа Петковичга қарши баҳслашди. Мазкур учрашувда Андреа дастлабки сетда 6:4 ҳисобида зафар қучган бўлса-да, қолган икки сетда бирорта ҳам геймни ютиб ололмади.

Шу тариқа, тажрибали рақибини мағлубиятга учратган Лорен руминиялик Симоной Халеп ва канадалик Эжени Бушар ўртасидаги ўйинда ғалаба қозонга теннисчига қарши ўйнайдиган бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!