Бердиевсиз "Насаф", янгиланаётган "Пахтакор" ва АГМК, заифлашган "Бунёдкор" - Ўзбек клублари Суперлига янги мавсумига қандай тайёргарлик кўрди? (1-қисм)

Суперлига ўтган мавсумини ўзбек жамоалари ҳар хил кайфиятда якунлади. Кимдир барча совринларни ўзиники қилган бўлса, кимдир ўз тарихида янги саҳифа очди. Яна қайсидир жамоа янги мавсум стартидан бир неча кун аввал ўтган йилги натижалари учун тақдирланди. Бир томондан, бу дилни хира қиладиган ҳолат. Аммо муҳими энди футболчилар янги мавсумни яхши кайфият билан бошлай олади. Албатта, бу чемпионат интригаси учун қувонарли ҳолатлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. Қолган клубларчи? Улар “Суперлига-2021” стартига қай тарзда етиб келди. Бугун баъзи жамоалар ҳақида фикр юритамиз.

superliga

"Пахтакор"

Сўнгги икки мавсумда рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган “шерлар” бу сафар бироз заифроқдек туюлмоқда. Бунинг энг катта сабаби сифатида бош мураббий Шота Арвеладзенинг Тошкентни тарк этганини кўрсатиш мумкин. Грузиялик мутахассис клуб тизимида сезиларли ўзгаришларни амалга ошира олганини эътироф этиш жоиз. Тўғри, унинг ўрнини яна бир хорижлик мураббий эгаллади.

Питер Хюистра Арвеладзенинг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган ва ундан ўрганган жиҳатлари борлиги тайин. Аммо унинг муваффақиятларига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Бундан ташқари, жамоа етакчилари Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов ҳамда Игорь Сергеев легионерга айланди ва ўзидан кейин анча катта бўшлиқ қолдирди. Уларнинг ўрнига келган Сардор Рашидов ва Азиз Турғунбоевга тўлиқ ҳурматни сақлаган ҳолда айтишимиз мумкинки, жамоага келган янги юлдузлар доим ҳам кутилган натижани кўрсата олмайди. Мисол учун, Рашидов бир неча йиллар давомида легионер сифатида тўп тепган. Табиийки, унда яна чет эл жамоаларига кетиш истаги бор. Турғунбоев эса, “Навбаҳор” билан фақатгина ички чемпионатда иштирок этган. Унда ОЧЛ тажрибаси йўқ. Аслида, Суперлиганинг амалдаги ғолиби Муҳитдинов билан ҳам ўз таркибини кучайтиришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, ижарадаги Иброҳимҳалил Йўлдошев, Марлен Чобанов каби истеъдодларини ортга қайтарди. Бу ҳам таркиб нуқтайи назаридан анча фойда. Владимир Козак, Акром Комиловнинг бошқа жамоага ўтганини ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Хулоса ўрнида, “шерлар”ни янги мавсум учун шоҳсупада тасаввур қилиш мумкин. Бироқ бу ўтган йилгидек катта фарқ ва устунлик билан бўлмаслиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

IMG_2466

“Насаф”

Энг катта йўқотиш “аждарлар” таркибида дейиш ўринли бўлади. Аввало, бош мураббий ва клуб устуни Рўзиқул Бердиевнинг мавсумолди йиғинларда иштирок эта олмаётганлиги бунинг энг катта сабаби бўла олади. 49 ёшли мутахассис соғлигидаги баъзи муаммолар туфайли ўқув-машғулот йиғинларига бошчилик қила олмаяпти. Бундан ташқари, аввалроқ Қаршини бир неча “Насаф” етакчилари тарк этганини ҳам келтириб ўтиш жоиз. Тўпурар Бобир Абдихолиқов, қанотда анча фаол ўйин намойиш этувчи Ислом Кенжабоев, майдон марказини бошқарадиган Шароф Муҳитдинов каби яхши даражадаги футболчиларнинг ўрни ҳали тўлдирилганича йўқ. Суперлига стартига эса 10 кундан кам вақт қолди. “Насаф” ҳақиқий юлдузлар фабрикаси. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Аммо руҳий босим ва молиявий қийинчиликлар ҳар қандай клубга ҳалал бериши бор гап. Ҳозирда жамоа ОФК кубогида иштирок этиш имкониятига эга. Агар бу амалга ошса, “аждарлар”нинг эътибори яна бир фронтга бўлинади. Бу Ўзбек футболи учун фойда, бироқ ўзи шундоқ ҳам таркибида муаммолар бор клуб янада қийинчиликка дуч келиш эҳтимоли катта.

nasaf

АГМК

Ортда қолган мавсумнинг энг катта кашфиёти сифатида айнан олмалиқликларни кўрсатиш мумкин. Ўз тарихида илк бор медаллар эгасига айланган клуб Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиш учун яхши имкониятга эга. Трансфер бозорида ўз таркибини бир нечта истеъдодли футболчилар билан тўлдирган жамоа "Ал-Гарафа" тўсиғидан ўтиши лозим. Қатарликлар ҳам яхши даража намойиш этмоқда. Ички чемпионатда 5-поғонани банд этган "Ал-Гарафа"да халқаро тажриба ҳам мавжуд. Улар 4 бор ОЧЛ иштирокчисига айланган. Аммо бизникилар ҳам анойи эмас. Кучли мураббий, яхши таркиб ва энг муҳими, жамоавий бирдамликка эга АГМК янги мавсумда Суперлига чемпионлиги учун ҳам даъвогарлик қилишга қодир. Гарчи таркибдаги баъзи футболчилар Олмалиқни тарк этган бўлсада, Александр Касьян, Ботирали Эргашев, Санжар Шоаҳмедов, Дилшод Аҳмадалиев, Шоҳрух Гадоев каби яхши даражадаги ўйинчилар клуб сафини тўлдирди. Умуман олганда, Миржалол Қосимов қўл остида ажойиб жамоа шаклланган ва улар Суперлига чемпионлиги учун интрига ҳосил қилиш учун яхши имкониятга эга.

agmk

"Бунёдкор"

Ўтган мавсумдаги натижаси орзу бўлиб туюлаётган илк жамоа айнан "Бунёдкор", назаримизда. Нега бундай фикр уйғонмоқда? Сабаби, жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов энди бор эътиборини миллий терма жамоага қаратишга мажбур. Футболимиз раҳбарияти унга шундай шарт қўйди. Энди "қалдирғочлар" пости ёрдамчи мураббий Марат Мифтахуддиновга қолиб кетди. Камига, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Абдужалил Абдумавлонов, Иброҳимҳалил Йўлдошев каби асосий таркиб футболчилари бошқа жамоа либосини кийди. Устига устак, пойтахтликлар шов-шувли трансферларни ҳам эълон қилмади. Бир неча яхши даражадаги футболчилар билан шартномалар бўлганини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Аммо бу борада медаллар учун доимий кураш олиб борадиган "Бунёдкор" кўпроқ ҳаракат қилиши лозим, назаримизда. Шунга қарамай, клуб мухлисларини қувонтирадиган жиҳат ҳам йўқ эмас. Клуб бош директори сифатида бир неча йил фаолият юритган Улуғбек Мирзаев яна бошқарувга қайтди. Шунингдек, жамоа "Ҳоким кубоги"да ҳам зафар қучди. Бу ҳолатлар янги мавсум учун "қалдирғочлар"дан умид боғлаш мумкинлигини англатади. Лекин бу Суперлига чемпионлиги учун даъво эмаслиги ҳам аччиқ ҳақиқат.

IMG_3250

Бугун сиз азизлар билан Суперлига ўтган йилги курашда кучли тўртликдан ўрин олган жамоаларнинг янги мавсум учун қай даражада тайёргарлик кўргани билан таништиришга ҳаракат қилдик. Мақоламизнинг кейинги сонларида қолган жамоаларнинг мавсумолди ҳолати ҳақида маълумот берамиз. SPORTS.uz сайтини кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
02/03/2021 11:49
AGMK qanaqasiga. OCHL qatnashish oldi. Nasafni sovgasi evaziga oldiki. keyin qaysider mutahasisi Pahtakorni Shota kuchayterdi desa. u fudbolni tushunmaydi. Shota keldi kucherdi. kurdi urgandi. tayor mahsulotni olib. Nasafchilarni ijrochilarini oldiga uyin qurdi buldi. Masharipov Hamdamov ketishiga sabab ham. biladi ula. Cheran Hamrabekov. Farruh. qisqasi Nasafchila ketmasa buldi. ularni ayrofiga uyin tuzilaveradi.
Rustamov Dilmurod
02/03/2021 11:45
Pahtakorda kuchsizrop tarkib bilan xam liga chempioni bilishiga ishonyaptimi bu PFL ni olganini anglatadi JURNALISKA nima bir rahbar bilib NASAFni bir yil keyin taqdirlash kimga kerak xatto baʼzi futbolchilar allaqachon boshga kuliblarda nima chempianat PFL Niki TAQDIRLASH Hokimgami
Rustamov Dilmurod
02/03/2021 11:45
Pahtakorda kuchsizrop tarkib bilan xam liga chempioni bilishiga ishonyaptimi bu PFL ni olganini anglatadi JURNALISKA nima bir rahbar bilib NASAFni bir yil keyin taqdirlash kimga kerak xatto baʼzi futbolchilar allaqachon boshga kuliblarda nima chempianat PFL Niki TAQDIRLASH Hokimgami