Биласизми? "Барселона" - топ-5 чемпионатларида ютқазмаган ягона жамоа

Аввал хабар берганимиздек кеча “Барселона” Ла Лиганинг 19-турида сафарда “Реала Сосьедад” меҳмони бўлди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа каталонияликлар ўзларининг мағлубиятсиз серияларини 19тага етказиб олишди. Аниқроғи, “Барселона” ўтган 19та баҳснинг 16тасида ғалаба қозонди ва қолган 3тасида дуранг қайд этди.

Эрнесто Вальверде шогирдлари жорий мавсум Европанинг топ-5 чемпионатларида мағлубиятга учрамай келаётган ягона жамоага айланишди. Боиси, бу рўйхатни бошқариб келаётган “Манчестер Сити” кеча сафарда “Ливерпул”га (4:3) имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!