668

Аввал хабар берганимиздек кеча “Барселона” клуби “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филлипе Коутиньонинг трансферини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик футболчи “кўк-анор ранглилар” сафида 5,5 мавсум тўп суради. Ушбу келишувга кўра Коутиньонинг товон пули 400 млн евро этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Коутиньо учун мерсисайдликларга 160 млн евро (шундан 40 млн бонус) таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу эса Англия футболи тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади. Яна бир жиҳати, Коутиньо ҳамюрти Неймар (222 млн евро) ҳамда Килиан Мбаппелардан (180 млн евро) дунёнинг учинчи энг қиммат футболчисига айланди.

Sports.uz 2018