Биласизми? "Милан" сўнгги 4 ой ичида илк марта кетма-кет 2та баҳсда ғалаба қозонди

Хабарингиз бор кеча “Милан” А Сериянинг 21-турида сафарда “Кальяри”ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Эътиборлиси, “россонерилар” ўтган йилнинг сентябрдан буён илк марта чемпионатнинг кетма-кет 2та баҳсида ғалаба қозонишди. Эслатиб ўтиш лозимки, Женнаро Гаттузо бошчилигидаги миланликлар ўтган тур “Кротоне”дан (1:0) устун келишган эди.

Маълумот учун, “Милан” айни дамда 31 очко билан 7-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!