Биласизми? "Валенсия"нинг уч футболчиси жорий мавсум Ла Лигада 10тадан кам гол урмади

Хабарингиз бор кеча  Испания Ла Лигасининг 27-турида “Валенсия” ўз майдонида “Бетис”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувда ҳисобни очган “кўршапалаклар” форварли Родриго Морено мавсумдаги голлари сонини 10тага етказиб олди. Айтиш лозимки, “Валенсия”нинг уч нафар футболчиси бу мавсумда 10тадан кам гол урмади. Бу борада эса жамоа Ла Лигада биринчи бўлди. Аниқроғи, ҳозирча “Валенсия” футболчилари Санти Мина ва Симоне Зазалар ҳисобида 11тадан, Моренода 10та гол мавжуд.

Умумий ҳисобда эса тўпурарлар пойгасида “Барселона” форварди Лионель Месси пешқадамлик қилмоқда. Аргентиналик ҳужумчис ҳисобида ҳозирча 24та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!