Бизнинг авлод Роналду ва Мессилардан кучли эди!

Бразилия терма жамоасининг собиқ юлдузи Роналдо ўзи ўйнаган даврда рақобат ҳозиргидан кучли бўлганини таъкидлади.

- Ҳали ҳамма рекордлар янгиланади. Ҳатто Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг натижалари ҳам алмашади. Чунки рекордлар янгиланиши учун ҳам рекорд ҳисобланади. Лекин бир авлодни бошқаси билан солиштириш қийин. Чунки бу борада аниқ ўлчов бирлиги мавжуд эмас.

Мендан қайси авлод зўрлигини сўрасангиз, шубҳасиз, бизники, деб жавоб бераман. Чунки биз ўйнаган пайтда рақобат ҳозиргидан анча қаттиқ эди. Месси, Криштиану, Неймарни инобатга олмаган ҳолда, қолган ўйинчилар ўзининг юқори даражасига чиқа олмади.

Илгари Италия, Испания ва Англия лигаларида ҳам рақобат жиддий эди.

Ҳозир бутун дунёда жисмоний кучга таянган футбол кўряпмиз. Энди хотиржам ўйнайдиган, техникаси кучли классик 10-рақамли ўйинчилар йўқ. Чунки замонавий футболда уларга ўрин йўқ. Бизнинг авлод техник жиҳатдан анча устун эди. Аввал ўйинчилар муҳим ҳисобланарди, - деди Роналдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!