Бобур Омонов Жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди

Хабарингиз бор, Япониянинг Кобе шаҳри пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Кундузги сеансдан ўрин олган эркаклар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш дастурида стартга чиққан ҳамюртимиз Бобур Омонов 14.11 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча ушбу Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медали мавжуд.

Бундан аввалроқ бошқа бир ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова аёллар ўртасида F54 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Нурхон Қурбонова 7.48 метр натижа қайд этиб, делегациямиз ҳисобига бронза медални қўшиб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!