Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди!
Кобе шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари бошланди.
Бундан бироз аввал икки нафар ҳамюртимиз совринли ўринларни эгаллади. Жумладан, аёллар ўртасида F54 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Нурхон Қурбонова 7.48 метр натижа қайд этиб, делегациямиз ҳисобига бронза медални қўшиб қўйиш билан бир қаторда ушбу йўналишда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни ҳам қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Нурхон Қурбонова 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида найза улоқтириш дастурида олтин медаль ҳамда Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритган эди. Шу тариқа ҳамюртимиз Франция пойтахтида бўладиган ўйинларда 2 та йўналишда медаллар учун баҳс олиб борадиган бўлди.
Фикрлар