"Боруссия", ПСЖ ва "Ливерпуль" "Порту" ярим ҳимоячиси учун курашмоқда

Ушбу мавсумда кўрсатаётган ўйинлари орқали топ клублари эътиборини тортган "Порту" ярим ҳимоячиси Алан Варела учун жамоалар курашни бошлади.

Инсайдер Санти Ауна хабар беришича, фулбекка "Ливерпуль", ПСЖ ва "Боруссия" қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг товон пули эса 70 миллион евро ҳисобланади. 

Варела мазкур мавсум жамоаси таркибида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голда иштирок этди. У ёзги трансферлар ойнасида "Бока Хуниорс"дан 8 миллион еврога сотиб олинганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!