Финал! Япония - Ўзбекистон: Ўйинни ким шарҳлайди?
Хабарингиз бор, бугун 23 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги финалида Ўзбекистон Японияга қарши майдонга тушади. Шунингдек, ушбу баҳс "Спорт" телеканали орқали намойиш қилинади.
Маълум бўлишича, Япония - Ўзбекистон беллашувини Мурод Ризаев ва Ҳасан Турдиалиевлар шарҳлаб боришади. Ўйин эса 20:20'дан бошлаб трансляция қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Япония билан бундан икки йил олдин Ўзбекистон мезбонлик қилган Осиё кубоги ярим финалида тўқнаш келганмиз. Ўшанда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олганди.
Фикрлар