Бу футболчи Месси ва Роналду даражасига етиб бўлди

Бразилия футболининг яқин ўтмишдаги ёрқин юлдузи Роналдо ҳамюрти Неймар ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

- Агар фақат футболдан келиб чиқиб гапирсак, Неймарни ёмон кўрадиган бирор киши борлигига шубҳам катта. Унинг шахсий ҳаёти футбол чегараларидан ташқарида ва бу мени умуман қизиқтирмайди.

Неймарнинг ўзи хос характери бор, майдонда дадил, турли усулларни яхши ўзлаштирган, тезлиги ката ва гол ура олади.

 Лионель Месси ва Криштиану Роналду бошқа сайёрадан бўлса ҳам, ҳозир Неймарни уларга тенглаштириш мумкин, - деди Роналдо.

Неймар жаҳон футболида энг қиммат трансфер соҳиби ҳисобланади. 2017 йили ПСЖ бразилиялик юлдуз учун “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!