Бугун "Странджа" турнирида 4 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этилди

“Strandja” халқаро турнирининг яна бир куни ортда қолди! Бугун мусобақа доирасида 7 нафар боксчиларимиз кейинги босқич масаласи учун ринга кўтарилишди.

Афсуски, Шодиёржон Мелиқўзиев, Алоҳон Абдуллаев ва Нусрат Тоҳировлар рақибларига имкониятни бой бериб қўйишган бўлса, қолган барча вакилларимиз ғалабага эришишди.

-51 кг Асилбек Жалилов - Несбитт Риcкей (Ирландия) 5:0

-71 кг Иқболжон Ҳолдоров - Бямба-Эрдене Отгонбаатар (Мўғилистон) 4:1

-75 кг Фазлиддин Эркинбоев - Гиорги Ҳарабадзе (Грузия) 5:0

-75 кг Жавоҳир Умматалиев - Жамал Кулииев (Украина) 5:0

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!