Бугун "Strandja"да 7 нафар боксчимиз баҳсларга киришишади

Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтаётган "Strandja" халқаро турнири доирасида бугун, 4 кун баҳслари бўлиб ўтади.

Жанглар рўйхатидан 7 нафар боксчимизнинг чиқишлари ўрин олган. Бугун баҳс олиб борадиган вакилларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-51 кг Шодиёржон Мелиқўзиев - Самет Гумус (Туркия)

-51 кг Асилбек Жалилов - Несбитт Риcкей (Ирландия)

-71 кг Иқболжон Ҳолдоров - Бямба-Эрдене Отгонбаатар (Мўғилистон)

-75 кг Фазлиддин Эркинбоев - Гиорги Ҳарабадзе (Грузия)

-75 кг Жавоҳир Умматалиев - Жамал Кулииев (Украина)

-80 кг Алоҳон Абдуллаев - Турсинбай Кулаҳмет (Қозоғистон)

-92 кг Нусрат Тоҳиров - Георги Кушиташвили (Грузия)

Эслатиб ўтамиз, жанглар Тошкент вақти билан 17:00 дан бошлаб старт олади. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!