Бундеслигада ҳам истеъфо юз берди

Германиянинг “Гамбург” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Маркус Гиздолни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 48 ёшли германиялик мутахассис “Гамбург”ни 2016 йилнинг сентябридан буён бошқариб келаётган эди. Ушбу давр мобайнида Гиздоль қўл остида жами 48та учрашувда иштирок этиб, 14та ғалаба, 10та дуранг ва 24та мағлубият қайд этган.

Маълумот учун, “Гамбург” айни дамда 15 очко билан мусобақа жадвалида 17-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!