"Бунёдкор" легионери билан хайрлашди

"Бунёдкор" клуби беларуслик ҳужумчи Виктор Сотников билан хайрлашди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Томонлар ўзаро келишган ҳолда ўртадаги битимни бекор қилган. 21 ёшли форвард жорий мавсум аввалида тошкентликлар сафига келиб қўшилганди. Бу вақт оралиғида у "қалдирғочлар" либосида 11 учрашувда майдонга тушди ва умумий ҳисобда 563 дақиқа ўтказди.

Аввалроқ, Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган Александ Крестенин "Бунёдкор"да иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!