"Бунёдкор" янги футболчиларни Лигада рўйхатдан ўтказди

"Бунёдкор" клуби уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди. Ўтган мавсумни ОКМК таркибида ўтказган Миржаҳон Мираҳмадов "қалдирғочлар" билан бир йиллик келишувга эришди.

Якуланган мавсумда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган Темурхўжа Абдухолиқов ҳам собиқ жамоасига қайтди. У тошкентликлар билан 2025 йил сўнггига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

"Турон" ҳужумчиси Рустамхон Азимов ҳам янги мавсумда пойтахтликлар сафида тўп тепади. У жамоа билан икки йиллик битим имзолади.

Шунингдек, икки футболчи "Бунёдкор" билан шартномасини узайтирди. Дарвозабон Сарвар Каримов "қалдирғочлар" билан икки, Сардорбек Раҳимов эса келишувни уч йилга узайтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!