"Бунёдкор"да нима гап?

Суперлиганинг 5-тур доирасида “Бунёдкор” бугун ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилади.

“Қалдирғочлар”ни янги мавсумни қандай бошлаганидан хабарингиз бор. Илк мураббий истеъфоси ҳам “Бунёдкор”да кузатилди ва 2-турдан кейиноқ хорватиялик мураббийлар штаби ишдан бўшатилди.

Жамоа 4 та турдан кейин ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Бизга етиб келган маълумотларга қараганда, клуб раҳбари ўзгариши ҳеч гап эмас. Боиси, клуб ходимларининг жамоа раҳбари Мурод Алиев устидан бош ҳомий “Узбекнефтгаз” раҳбарига шикоят хати йўллагани ҳақида маълумотлар бор. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, “Бунёдкор”да яна раҳбар ўзгарадими, деган савол пайдо бўлмоқда. Барчаси тез орада ойдинлашса ажаб эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!