"Бухоро" клубига янги бош директор тайинланди. Сиз уни яхши танийсиз!

Жорий йилнинг 9 январь куни «Бухоро» профессионал футбол клуби анжуманлар залида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Мирали Хамраев, вилоят нефтни қайта ишлаш заводи бошлиғи Алишер Фозилов, ҳамда «Бухоро» футбол клуби раҳбарияти, ишчи ходимлари ва жамоа ишқибозлари иштирок этишди.

бухоро саломов2

Йиғилиш давомида мазкур клубдаги айни дамдаги вазиятлар, «Бухоро спорт мажмуаси»даги чимнинг ҳолати ва йиғилишнинг асосий кун тартибидаги, футбол клубига янги раҳбар тайинлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Унга кўра «Бухоро» профессионал футбол клуби бош директори этиб Саломов Шавкат Расулович тайинланди.

бухоро саломов

Шунингдек, Шавкат Расуловичга маълум мажбуриятлар яъни булар: жамоа молиявий ҳолатини яхшилаш, ҳомийлик маблағларини жалб қилиш бўйича аниқ чоралар кўриш, мавжуд кредитор қарздорликларни шу жумладан ойлик иш ҳақидан қарздорликларни бартараф этиш чораларни кўриш ҳамда келгуси 2024 йилда жамоани Про лигадан Суперлигага олиб чиқиш каби вазифалар юклатилди.

"Бухоро" футбол ассоциацияси матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!