"Бухоро" таркибига бир қатор номдор футболчилар келиб қўшилди

Ўтган мавсум Суперлигада муваффақиятсиз иштирок этиб, Про-Лигага равона бўлган “Бухоро” яна элитага қайтиш учун ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан кучайтирмоқда.

SPORTS.uz га маълум бўлишича, бухороликлар сафига Жасур Ҳасанов, Артём Филипосян, Виталий Денисов, Фозил Мусаев, Даврон Ҳошимов ҳамда дарвозабон Ширинбой Абдуллаев келиб қўшилган.

Юқорида номлари тилга олинган футболчилар бугун “Бухоро” машғулотларида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
23/01/2024 17:34
Бобойлар жамоаси бўлибдида
&
Тўлқин Хайит
23/01/2024 13:37
Ветиранлар командаси состави билан Бухорога кўчибдида.