"CAFA Nation's Cup" финали. Ўзбекистон - Эрон: Сердар Азмун ҳисобни очди (Матнли трансляция)

Айни вақтда "CAFA Nation's Cup" турнири финал учрашуви доирасида Ўзбекистон - Эрон баҳси старт олди. Мазкур беллашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби: 1. Ўткир Юсупов; 2. Хожиакбар Алижонов, 4. Фаррух Сайфиев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов, 11. Остон Ўрунов, 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов, 15. Умар Эшмуродов, 18. Абдулла Абдуллаев.

Эроннинг асосий таркиби: 1. Алиризо Бейранванд; 3. Эҳсон Хожсафи, 6. Саид Иззатуллоҳи, 8. Муртаза Пуралаганжи, 9. Меҳди Тареми, 13. Муҳаммадҳасан Канани, 15. Рўзбеҳ Чешми, 17. Меҳди Ғайеди, 18. Муҳаммад Моҳебби, 20. Сердар Азмун, 23. Рамин Резаянсамесканди.

Учрашув якунланди. Кескин ва шиддатли ўтган беллашувда Эрон Ўзбекистонни минимал ҳисобда мағлуб этиб, турнирнинг олтин медалларига эга чиқди.

91.. Ҳожимат Эркинов ўрнига Жасурбек Яхшибоев ўйинга тушди.

90. Учрашувда "сола-сол" бошланди

81. Элдор Шомуродовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон осонлик билан бартараф этди.

78. Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзгариш: Шерзод Насруллаев ўрнига Ҳожимат Эркинов ўйинни давом эттирадиган бўлди.

77. Эроннинг "касали" тутди, футболчилар кетма-кет майдонда ётиб олмоқда

75. Эронда ҳам ўзгариш. Сердар Азмун ўрига Сайдмухаммадкарими ўйинни давом эттиради.

69. Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзгариш: Аббос Фаззуллаев ўйинга қўшилди, Жалолиддин Машарипов майдонни тарк этди.

65. ВУУХХХ!!! Ўткир Юсуповдан яна сейвввввввввв.

62. Эрон футболчиси майдонда ётибди. Стадионга йиғилган мухлислар бунга ҳам ўзгача МЕҲР  курсатмоқда.

60. Учрашув қизигандан қизимоқда. Эрон тўпга тегиши билан стадион "Увилламоқда"

55. Машарипов яна бир марта бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

47. Ўйинда ҳисоб очилди. Сердар Азмуннинг зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

46. Учрашувнинг иккинчи тайми Ўткир Юсуповнинг сейви билан бошланди.

45. Эрон терма жамоаси иккинчи бўлимни бошлаб берди.

45+8. Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.

45+2. Биринчи таймнинг сўнгги дақиқалари ёнмоқда!!!!

45. Биринчи бўлимга нақд 8 дақиқа қўшиб берилди

45. УХХХХХХХХХХХ. Элдор Шомуров яққол вазиятдан фойдалана олмади. 

43. Учрашувда дастлабки сариқ карточка Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Таремига кўрсатилди.

40. Рамин Резаянсамескандининг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

39. Вакилларимиз жарима майдони ёнгинасида рақиблар жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.

35. Эрон термаси футболчисига майдонда тиббий ёрдма кўрсатилмоқда.

28. Ҳакам жамоаларга "Water break" учун имкон берди. 

25. Майдонда жанг кетмоқда, жамоалар ҳар қарич учун курашмоқда. 

19.  Фаррух Сайфиевнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Урунов дарвозага йўллади, Ниязманқодирдан супер сейв

18. Отабек Шукуровнинг пасидан сўнг Элдор Шомуродовда ажойиб имконият бўлди, рақиб посбони сўнггги ҳимоячи ролида.

14. Машарипов дастлабки бурчак зарбасини амалга оширди, рақиб ҳимоячилари ўз ўрнида

11. УХХХХХ. Азмун гол урди, бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

10. Эрон терма жамоасида ўзгариш: 1-рақамда ҳаракат қилган посбон Алиризо Бейранванд ўрнига 12-рақамда Ниязманқодир ўйинни давом эттиради.

8. Саид Иззатуллоҳига эса майдон ташқарисида ёрдам кўрсатилди. 

6. Алиризо Бейранванд учун ўйин тугади. У майдонни замбилда тарк этмоқда. 

5. Эрон термаси посбони ва ҳимоячиси тўқнашиб кетди. Уларга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

4. Майдон марказига яқин жойда Остон Урунов йиқитилди.

2. Машариповнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди.

1. Учрашувга старт берилди. Ўйин бошланишидан вакилларимиз жарима зарбасига эга бўлишди.

Ўзбекистон терма жамоаси оқ либосда, Эрон эса қизил рангли формада ҳаракат қилади.

Жамоалар стадионга чиқиб келди. Икки мамлакат мадҳияси янгради!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!