"Челси" ҳужумчиси мавсумни Ла Лигада якунлаши мумкин

323

Лондоннинг “Челси” клубида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётган ҳужумчи Миши Батшуайи мавсумни Испанияда якунлашга яқин турибди.

Cadena Cope нашрининг ёзишича 24 ёшли бельгиялик футболчи мавсум якунига қадар “Севилья”да ижара асосида ўйнаши мумкин.

Маълумот учун, Батшуайи жорий мавсум Англия премьер-лигасида жами 11та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.