"Челси"га Санчес керак эмас

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте Англия кубоги 1/32 финалида “Норвич Сити”га қарши баҳс олдидан журналистлар томонидан “аристократлар”нинг Алексис Санчесга қизиқаётгани борасида берилган саволга жавоб қайтарди.

“Мен буни билмайман. Бундай деб ўйламайман. Трансфер масаласида мен клуб раҳбарияти билан гаплашаман ва ўз фикримни билдираман. Бу борада ортиқча фикр айта олмайман”, – деб италиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди Mirror нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!