Доминика Цибулкова рус гўзали билан рақобатлашди

406

Доминика Цибулкова рус гўзали билан рақобатлашди

Сиднейда “WTA Apia International Sydney – 2018” мусобақаси қизғин паллага кирган.

“Premier” туркумига кирувчи мазкур мусобақада чорак финал йўлланмаси учун ўтаётган беллашувлар шиддатли баҳсларга бой ўтмоқда. Словакиялик Доминика Цибулкова ўзининг барқарор ўйини билан россиялик Елена Веснинани 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб қилди.

Чорак финал йўлланмаси учун кортга чиққан германиялик Анжелик Кербер АҚШ шарафини ҳимоя қилган Винус Уильямсни 5:7, 6:3, 6:1 ҳисобида енгди.

Чехиялик Барбора Стрицова ҳамда россиялик Екатерина Макаровани таслим қилди. Австралиялик теннисчилар – Эшли Барти ва Эллен Перес ўртасидаги ўйин 7:6, 6:1 ҳисобида якунланди.

Sports.uz