Дзюдо. Абу-Дабида "Катта дубулға" турнири бошланмоқда, бугун 5 спортчимиз баҳсларда иштирок этади

Бугун БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олади. Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қилувчи мусобақада 77 мамлакатдан 450 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Дастурга кўра, бугун енгил вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида медаллар ўйналади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг илк рақиблари билан танишинг:

-60 кг: Достон Рўзиев – Юсри Сами (Миср)
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров – Зайид Алнақби (БАА)
-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Суггат Жубаткан (Қозоғистон)/Сердар Раҳимов (Туркманистон)
-52 кг: Сита Қадамбоева – Жессика Перейра (Бразилия)
-57 кг: Шукуржон Аминова – Майса Пердибаева (Туркманистон).

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!