Дзюдо: Муҳриддин Тиловов Абу-Дабидаги турнирда шоҳсупага кўтарилди!

Шу кунларда Абу-Дабида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар зртасида -66 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган ҳамюртимиз Муҳриддин Тиловов якуний босқичда грузиялик Вазҳа Маргвелашвилига қарши татамига чиқиб, афсуски, имкониятни бой берди ва Абу-Даби "Катта Дубулға" турнири кумуш медалига эга чиқди.

Тилововга мазкур ғалаба жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун 700 очкони тақдим этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!