Дзюдо. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг илк кунида вакилларимиз 10 та медалга сазовор бўлишди

Тошкентда старт олган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кун беллашувлари ортда қолди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 10 та медалга сазовор бўлди. Шубҳасиз, бу биринчи кундан сўнг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга кўтарилиб олишимизга замин яратди. Бугун шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:
-40 кг: Умида Қўлдошева
-44 кг: Лазиза Ҳайдарова
-48 кг: Зарина Жамолова
-52 кг: Райҳона Маматова

Кумуш медаль:
-66 кг: Иноят Телманов
-48 кг: Сабина Азаматова

Бронза медаль:
-50 кг: Юнусбек Шавкатов
-55 кг: Ҳасанбой Элмуродов
-66 кг: Ойбек Ражабов
-44 кг: Махфира Рўзибоева

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!