ЕЛ. Чорак финалга йўл олган жамоалар билан танишинг

Европа лигасининг нимчорак финал баҳслари ўз якунига етди. Кутилган ва кутилмаган натижалар остида ўтган босқичда "Арсенал" "Спортинг"га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. Лисабонликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозониб кетди. "Манчестер Юнайтед" эса "Реал Бетис" устидан умумий 5:1 ҳисобида зафар қучди. Шунингдек, "Рома" ҳам "Реал Соседьад" дарвозасига иккита жавобсиз гол урди. "Ювентус" Фрайбург" дарвозасига иккала учрашувда 3 та тўп киритишга муваффақ бўлди. 

Демак Европа Лигасида қуйидаги клублар чорак финалга чиқди:

"Манчестер Юнайтед", "Ювентус", Рома", "Севилья", "Спортинг", Фейеноорд" ва "Сент-Жиллуаз". 

Эслатиб ўтамиз, 1/4 босқичига жума куни соат 17:00да қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!