Энг зўр уч дарвозабон Роналду билан ўйнашни истамади

Криштиану Роналду  ўйнаётган “Ан-Наср” Европадан тажрибали дарвозабон олиб келишни мақсад қилган.

Саудияликлар ана шу режани амалга ошириш мақсадида машҳур уч нафар дарвозабонга мурожаат қилди.

“Ан-Наср” ўз сафига ишсиз юрган Давид де Хеа, “Бавария” посбони Мануэль Нойер ва “Атлетик” голкипери Унаи Симонни таклиф қилган эди. Клуб мана шу уч дарвозабондан бири чорловни қабул қилишини кутганди.

Бироқ амалда уларнинг ҳеч бири “Ан-Наср”да ўйнаш истагини билдирмади.

Араблар режасини амалга ошириш учун уларга ҳар мавсум учун турли бонуслардан ташқари 30 миллион евро маош ваъда қилган эди. Бу дарвозабонларнинг бирортаси Европадаги фаолияти давомида бу қадар катта маош олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
27/02/2024 16:29
Арабистондан ҳамма қочади, Хитойга ўхшаб яқин орада.