Эрматов, Коваленко ва бошқа ҳакамларимиз U-23 Осиё чемпионатида ишлашади

9-27 январ кунлари Хитойда ўтказиладиган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам иш олиб боришади.

Жумладан, Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Илгиз Танташев, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидовлар мазкур мусобақада ишлаш учун таклиф этилишган. Улар эртага кечки пайт Хитойга йўл олишади.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ушбу мусобақага ҳакамлар йўриқчиси сифатида таклиф этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!