“Эвертон” ярим асрлик антирекордини такрорлади

Эвертон” жамоаси Англия Премьер-лигаси доирасидан ўрин олган 23-тур баҳсида “Тоттенхэм”га йирик ҳисобда (0:4) имкониятни бой бериб қўйди.

Жамоа бу билан жорий йилда учинчи марта кетма-кет мағлубият аламини тортишга мажбур бўлди. Аввалров ливерпулликлар “Манчестер Юнайтед”га (2:0) ва Англия кубогида “Ливерпуль”га (2:1) мағлуб бўлган.

Шундай қилиб, “Эвертон” 1960 йилда қайд этган натижасини такрорлади. Ўшанда ҳам бу жамоа дастлабки уч ўйинда рақибларига ютқазиб қўйган, дея хабар беради Gracenote нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!