Галиулин ва Шомуродовларнинг жамоаларига таъқиқ қўйилди

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган Россиянинг “Ростов” клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш таъқиқлаб қўйилди.

Боиси, ростовликлар собиқ футболчиси Александр Ерохин жамоадан маошини тўлиқ олмаганлигини даъво қилиб, Россия Футбол Иттифоқига арз қилган эди.

Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз – Вагиз Галиулин тўп тепадиган “Тосно” клуби ҳам Евгений Черновнинг трансфери борасида  “Зенит” олдидаги қарзи боис, янги футболчиларни рўйхатдан ўтказ олмайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!