Гвардиола кетма-кет 4-марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи бўлди ва рекорд ўрнатди

“Манчестер Сити” клуби устози Хосеп Гвардиола АПЛнинг ўтган декабрь ойида ҳам энг яхши мураббий деб топилди.

Эътиборлиси, 46 ёшли испаниялик мутахассис ушбу совринга кетма-кет 4-марта эга бўлмоқда ва у бу борада АПЛда яққол рекордчига айланди. Боиси, шу пайтга қадар мусобақа тарихида ҳеч бир мураббий ушбу совринга кетма-кет 4 марта эга бўлмаган эди.

Маълумот учун, Гвардиола бошқарувидаги “шаҳарликлар” айни дамда премьер-лигада энг яқин таъқибчиси ҳисобланган “Манчестер Юнайтед”ни нақд 15 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!