Гвардиолага "Бавария" юлдузи керак

"Манчестер Сити" ёзда "Бавария" ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала билан шартнома имзоламоқчи. 

"The Guardian" нашрининг маълум қилишича, "шаҳарликлар" ёзги трансфер ойнасида Жамални харид қилишга уриниб кўради. Унинг трансферини бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи хоҳламоқда. Пеп жамоада кўпроқ ҳужумкор ярим ҳимоячилар бўлишини истайди. 

Мусиалани таркибга қўшиб олиш осон бўлмайди, сабаби "Бавария" уни қўйиб юбормоқчи эмас. Шунинг учун, футболчисига юқори нарх белигилаши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!