“Интер” “Ливерпуль” футболчисига қизиқмоқда

Миланнинг “Интер” клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси Дэниэл Старрижга қизиқиш билдирмоқда. “Нерадзуррилар” қишки трансфер бозори вақтида  ҳужум чизиғини кучайтиришмоқчи.

Бироқ молиявий фэйр-плей сабаб, у қадар катта трансферларга қўл уриш имконсиз. Тhe Times хабарига кўра, Старриж сотиб олиш шарти билан мавсум сўнггига қадар “Интер”га ижарага берилиши эҳтимоли юқори.

Илгарироқ, инглиз матбуотида “қизиллар” уни 30 млн фунт эвазига қўйиб юборишга тайёр эканликлари борасида хабарлар тарқалган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!