Жаҳоннинг энг кучли жиу-житсу усталари Парижда жам бўлишади!

18 май куни Франциянинг Париж шаҳрида ADXC 4 (Abu Dhabi Extreme Championship) турнири ташкил этилади. Abu Dhabi Extreme Championship лигаси жиу-житсу ва грепплинг бўйича профессионал жанг кечалари ташкил этади.

Ҳозирга келиб, БАА ва Бразилияда мазкур турнирлар ажойиб тарзда ташкил этилди. Навбатдагиси Европада Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади. 18 май куни жаҳоннинг энг кучли жиу-житсучилари айнан Париж шаҳрида жам бўлишади. Одатда, ушбу баҳслар октагонда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!