Жамшид Нажмиддинов 30 декабр куни чемпионлик учун рингга кўтарилади

1824

Жамшид Нажмиддинов 30 декабр куни чемпионлик учун рингга кўтарилади

Профессионал рингда мувафаққиятли фаолият олиб бораётган профессионал боксчимиз Жамшидбек Нажмиддинов (15-1-0, КО10) ўзининг навбатдаги жангини 30 декабр куни Қозоғистоннинг Алма Ата шаҳрида ўтказади.

Мазкур бокс кечасида ҳамюртимизга қарши индонезиялик Херо Тито (Hero Tito) (37-12-2, КО8) рингга кўтарилади. Buka Boxing ва Timurlan Promotion промоутерлик компанияси томонидан ташкил қилинаётган жангда ғолиб боксчи WFA (World Fighting Assotiation) версияси бўйича жаҳон чемпионлиги ва камарини қўлга киритади.

Ўйлайманки, индонезиялик боксчи бу ерга мағлубият учун келаётгани йўқ, аммо мен ҳам Ватаним учун ғалаба қозонишга ва байроғимизни юқори кўтаришга ҳаракат қиламан. Кириб келаётган янги 2018 йилга ҳалқимизга, мухлисларимизга муносиб совға бўлиши учун бор кучимни ва маҳоратимни ишга солишга ваъда бераман, – дейди боксчимиз SPORTS.uz интернет порталига.

Эслатиб ўтамиз, Жамшид Нажмиддинов сўнгги марта 18 ноябр куни рингга кўтарилиб, Мансур Абдумаматовни техник нокаутга учратган эди.