Жароҳат олган Мбаппе “Реал”га қарши майдонга тушади

 

ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Реал”га қарши кечадиган ЕЧЛ нимчорак финал учрашувида майдонга туша олади. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳабарни ПСЖ вакиллари тасдиқлади. Уларнинг фикрича Килиан “Реал”га қарши ўйинга қадар бутунлай тикланишга улгуради.

Иқтидорлик футболчи “Лион”га қарши (1:2) Франция чемпионати 22-турида белидан жароҳат олганди ва дастлабки маълумотларга кўра 2 ойга сафдан чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва ПСЖ клублари ўртасидаги илк ўйин 14 февраль куни, жавоб ўйини эса 6 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!