Камила Жоржи Сиднейда Агнешка Радваньскага имкон қолдирмади

155

Камила Жоржи Сиднейда Агнешка Радваньскага имкон қолдирмади

“WTA Apia International Sydney – 2018” турнирининг чорак финал баҳсларида италиялик Камила Жоржи польшалик Агнешка Радваньскага қарши кортга чиқди.

Камила биринчи сетда Агеншкага қарши тезкор ўйин кўрсатиб бор йўғи бир геймни бой берган бўлса, иккинчи сетда 6:2 ҳисобида зафар қучди. Шунингдек мусобақанинг яна бир чорак финал учрашувида Германиялик Анжелик Кербер словакиялик Доминика Цибулковани 6:3, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди “Premier” туркумига кирувчи турнирнинг ярим финалида Анжелик Кербер ва Камила Жоржи ўзаро рақобатлашади.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.