Карвахаль: “Реал” ҳакамларни деб мағлуб бўлмади

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Испания Ла лигаси 19-тури доирасида “Вильярреал”га қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Роналду билан боғлиқ вазиятда пеналти бор эди деб ўйлайман. Бу ерда қизил карточка ҳам кўратиш мумкин эди. Ҳакамлар ҳам биз каби оддий инсонлардир. Бироқ биз ҳакамларни деб мағлуб бўлмадик”, – деб Карвахалнинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Маълумот учун, “Реал” Ла лига доирасида сўнгги 5 баҳснинг биттасида ғалаба қозонди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!