Катерина Синякова: Жуда ҳам ҳиссиётлиман

Чехиялик Катерина Синякова «WTA Shenzhen Open – 2018» турнирнинг ярим финалида Мария Шараповага қарши ўтган баҳс ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

«Мария устидан ғалаба қозонганимдан хурсандман ва қандай ҳиссиётлар оғушида эканлигимни сўз билан тушунтириб бера олмайман. Учрашувнинг сўнггида жуда ҳаяжонландим ва ғалабага эришишим бироз қийин бўлди. Бунга асосий сабаб ўта ҳиссиётли эканлигим, бу эса менинг характеримнинг ажралмас қисмидир», - дейди Катерина Синякова . 

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!