Кеча "Пахтакор"ни ютган "Локомотив" устози жаримага тортилди!

Суперлига 3-туридан ўрин олган Локомотив — Пахтакор учрашуви 6 дақиқа кеч бошланди. Лига комиссари мазкур ҳолат бўйича шикоят киритди.

Режа бўйича ўйин 18:45 да старт олиши лозим эди. Спорт-ТВ трансляцияни ўз вақтида бошлади, Лига расмийлари, Пахтакор клуби вакиллари countdown’да кўрсатилган вақтда техник зонага чиқиб келди. Бироқ Локомотив 18:45 ҳолатида ҳам кийим алмаштириш хонаси эшигини очмаган. Мураббий Александр Стоймирович Лига комиссарига нисбатан беписанд муносабатда бўлган.

Мазкур ҳолат инобатга олиниб, Лига Стоймировични жаримага тортади. Мазкур ҳолат такрорланса, мутахассисни техник зонага киритиш масаласи қайта кўриб чиқилади. Ҳар қандай клуб расмийси Лига комиссарининг регламент доирасидаги талабини бажариш шарт. Локомотив раҳбариятидан мазкур масалани алоҳида ўрганиш сўралади.

УзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!