Кикбоксинг. Гулистон Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади

Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси жорий йилнинг 26-28 октябрь кунлари Гулистон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўртасида Ўзбекистон чемпионатини ўтказади.

Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, “Алпомиш” спорт комплексида ўтказиладиган мамлакат биринчилигида 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ёш кикбоксингчилар иштирок этади.

Спортчилар кик-лайт, лайт-контакт, фул-контакт, лоу-кик, кик-лайт йўналишлари бўйича ўзаро беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!