“Леганес” ўз тарихини янгилади

 

Испания Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинида “Леганес” жамоаси сафарда “Вильярреал”га 1:2 ҳисобида таслим бўлди, аммо илк ўйинда 1:0 ҳисобида ютгани учун чорак финалга чиқди.

Мадрид яқинидаги шаҳарча шарафини ҳимоя қилувчи “Леганес” ўз тарихида илк бор мамлакат Кубоги чорак финалигача чиқди.

Аввалроқ, “Реал Мадрид” ва “Алавес” жамоалари Испания Кубоги чорак финалига чиққани ҳақида хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!