“Локомотив” сафида роосиялик ҳужумчи кўрикдан ўтмоқда

“Истиқлол” клубининг россиялик ҳужумчиси Дмитрий Барков Тошкентнинг “Локомотив” клубида кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда Тожикистон ФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Манбанинг маълум қилишича, Дмитрий Барков Ўзбекистон клуби машғулотларида иштирок этиш учун жамоанинг БААдаги йиғинига учиб кетди.

ОЧЛ янги мавсумига тайёргарлик кўраётган “темирйўлчилар” Дубай йиғини давомида 4 та назорат учрашуви ўтказадилар.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!