Лопетеги "Милан" бош мураббийига айланиши мумкин

"Милан" жамоаси ёзда янги бош мураббий тайинлашни режалаштирмоқда. "Gazzetta.it" нашри хабарига кўра, россонерилар "Реал" ва Испания терма жамоасида ишлаган Хулен Лопетегини бу лавозимга асосий даъвогар деб ҳисобламоқда.

Қайд этилишича, испаниялик мутахассис миланликлар раҳбарларида яхши таассурот қолдирган ва у асосий номзод сифатида қаралмоқда. Аввалроқ ОАВда "Милан"нинг амалдаги бош мураббийи Стефано Пиоли мавсум якунида истеъфога чиқиши ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, "қизил-қоралар" жорий мавсум клуб А Сериянинг 33-туридан сўнг 69 очко тўплади ва турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.  "Интер" расман мамлакат чемпионига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!