МакГрегор: "UFC менга нима таклиф қила олади?"

  • 26 март, 16:44
  • 0
  • MMA

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор промоушен билан шартномаси узайтирилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Янги шартномами? Биз буни муҳокама қилишимиз керак. Улар менга нима таклиф қилишни билишларига амин эмасман. Голливуд мени ҳозир асосий ролларга таклиф қилмоқди. Аслида, ҳозиргача ҳам жуда кўп кинода суратга тушишим мумкин эди. Қанча таклифларни рад қилганимни ўйлаб кўринг. Бу ерда ажойиб, бу ерда Арнольд Шварценеггер, Силвестр Сталлоне ва бошқа йигитлар Қанчадан-қанча филмлар суратга олиниши мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг-а ?!" – деди Конор.

 Эслатиб ўтамиз, МакГрегор 2021 йил июлидан бери октагонда чиқиш қилмади. Яқинда ирландиялик юлдуз “Roadhouse” филмида суратга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!