“Манчестер Юнайтед”нинг қимматбаҳо юлдузига кутилмаган харидор чиқди

“Манчестер Юнайтед” 2022 йилнинг ёзида “Аякс”дан бразилиялик ҳужумчи Антонини трансфер қилган эди.

Манчестерликлар ҳар икки қанотда ўйнай оладиган ўйинчи учун 95 миллион евро тўлаган. Бироқ бу трансфер омадсиз бўлиб чиқди.

Антони умуман кутилган ишончни оқлай олгани йўқ. Бу клуб мутасаддиларини унинг натижалари қониқтираётгани йўқ.

Раҳбарият Антонидан воз кечишга қарор қилган. TodoFichajes нашрининг маълум қилишича, ёзда Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси манчестерликларга трансфер таклифини юборишни режалаштиряпти.

24 ёшли ўйинчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади. Томонларда ҳамкорликни яна бир йилга чўзиш имкони бор.

Айни пайтда Антонининг трансфер суммаси 28 миллион еврогача пастлаб кетган.

Бу ҳужумчи учун Бразилия чемпионати бегона эмас. У машҳур клуб “Сан Паулу” тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!