Мансур (Мангуст) Тўғизбоев шогирдини супер жангга тайёрламоқда

801

Мансур (Мангуст) Тўғизбоев шогирдини супер жангга тайёрламоқда

ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Мансур (Мангуст) Тўғизбоевнинг шогирди Миролим Мирзайдинов билан Қозоғистонда бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақада иштирок этади.

30 декабрь куни Олмаота шаҳрида ММА бўйича ўтказиладиган халқаро турнирда Мансур (Мангуст) Тўғизбоев қўл остида 4 йилдан бери шуғулланиб келаётган 21 ёшли Миролим Мирзайдинов қозоғистонлик Бахтиёр Несипбекга қарши 57 килограммгача вазн тоифасида жанг ўтказади.

photo_2017-12-26_22-10-11

«Ушбу мусобақага устозим Мансур (Мангуст) Тўғизбоев қўл остида жиддий тайёрланмоқдаман. Бахтиёрнинг ўтказган барча жангларини кўрганман. У асосан узоқ масофадан туриб жанг ўтказади ва оёқлари билан чаққон ҳаракат қилиб, аниқ зарбалар йўллайди. Нима бўлганда ҳам ушбу жангда ғалаба қозонишга тайёрман», – дейди Миролим.

photo_2017-12-26_22-25-00

Sports.uz